Ҳуқуқ
11.09.2024
1 748
Кўчмас мулк ижара шартномаларини тузиш 2 хил усулда амалга оширилиши мумкин.
1-усул ijara.soliq.uz сайти орқали. Бунда ижарага берувчи “Талабалар ижараси” бўлимини танлаб “Ижарага олувчи талаба тўғрисида маълумот” ойнасига ижрага олувчи талабанинг ЖШШИР (Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) киритгандан сўнг унинг маълумотлари (ФИО, таълим олаётган ўқув юрти, факультети, таълим шакли ва босқичи, шунингдек доимий рўйхатга олинган манзили) автоматик шаклланади.
Кейинги босқичда “Қўшиш тугмаси орқали талаба билан бирга турган бошқа талабалар дастурга киритилади.
Дастурга киритилгандан сўнг “Телефон рақами” қаторига ижарага олувчи талабанинг телефон рақами киритилиб “Тасдиқлаш кодини юбориш” тугмаси босилиб, талабининг телефон рақамига смс коди келган 5 хонали рақам юборилиб тасдиқлаш тугмаси босилади.
2-усул “Солиқ” мобиль иловаси иловаси орқали “Ижарага бериш” кейин “Талабалар учун ижара шартномаси” бўлими орқали талабалар билан тузилган кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилади.
Бунда ҳам ижарага берувчи жисмоний шахс томонидан талабанинг ЖШШИР (Жисмоний шахснинг шахсий идентификасия рақами) киритилганда унинг маълумотлари автоматик шаклланади.
Талабалар телефон рақамига смс орқали келадиган 5 хонали рақамни киритиш орқали ижара шартномасини тасдиқлашади.
Ижара шартномаларини ҳисобга қўйишда талабалардан электрон рақамли имзо талаб этилмайди.
Талабалар билан тузилган ижара шартномалари қўйилганда ушбу маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги базасида шаклланади.
Бу эса ўз навбатида ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришда олий ўқув юртларига қулайлик яратади.
Бундан ташқари, солиқ тўловчининг уй-жойларини талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.
Ҳабибулло Мардиев,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
Кафил бўлманг, кафансиз кетасиз
Фуқаролик кодексининг 292-моддаси мазмунига кўра, кафиллик – бошқа шахснинг мажбуриятини (тўлиқ ёки қисман) бажариш учун кредитор олдида жавобгарликни ўз зиммасига олишдир.
Иш ҳақингизни ундириб ололмаяпсизми?
Меҳнат кодексининг 244-моддасида, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлар назарда тутилган.
Чет элда амалга оширилган жиноят учун Ўзбекистонда жазога тортиладими?
Баъзи ҳолларда эса фуқароларимиз хориж мамлакатларида турли жиноий ҳаракатларга қўл уриб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда.