currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТаълим муассасалари ҳудуди ва хоналарида телефонлардан фойдаланиш тартиби қандай?

Таълим муассасалари ҳудуди ва хоналарида телефонлардан фойдаланиш тартиби қандай?

#NoComment

calendar

20.12.2025

eye

183

Таълим муассасалари ҳудуди ва хоналарида телефонлардан фойдаланиш тартиби қандай?

Таълим муассасасига кириб келишда ҳар бир таълим олувчи, ходим, келувчи ва бошқа шахслар ўз телефони абонентининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (телефонни «овозсиз» режимга ўтказиши) шарт.

Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:

телефонини ўчириб қўйиши;

телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт.

Таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:

а) телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;

б) телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;

в) телефони ёрдамида:

атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;

таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;

г) ўқув машғулотлари вақтида:

телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;

телефонни стол устига қўйиш;

мусиқа, шу жумладан наушниклар орқали тинглаш;

сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шуғулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;

суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;

телефон (GPRS, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар) орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.

Таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга (қўнғироқ қилишга, SМS, ММS, GPRS жўнатишга, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар хизматидан фойдаланишга) рухсат этилади.

Улашиш:

Бошқалар

5-декабр 2025, 05:11
431

Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?

Меҳнат кодекси 119-моддасида ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш асослари келтирилган.


13-декабр 2025, 07:44
395

Аттестациядан неча марта ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?

Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.


8-декабр 2025, 05:42
340

Маъмурий суд ишларини юритишда ҳал қилув қарорини қабул қилишнинг ўзига хос жиҳатлари

Суд ҳал қилув қарорини қабул қилаётган маслаҳатхонада фақат ишни кўриб чиқаётган суд таркибига кирадиган судьялар бўлиши мумкин.


6-декабр 2025, 04:48
321

Промпт муҳандислиги. Сунъий интеллектга тўғри промпт ёзиш кетма-кетлиги

Промптлар – сунъий интеллектга йўналиш бериш учун биргаликда ишлайдиган бир нечта асосий қисмлардан ташкил топган.