currencies image

12 439,41 UZS

81,37

usd

currencies image

14 583,96 UZS

50,33

eur

currencies image

151,87 UZS

1,83

ru



АсосийЯнгиликларТаъмирланаётган йўлларда йўл ҳаракати қанай ташкил қилинади?

Таъмирланаётган йўлларда йўл ҳаракати қанай ташкил қилинади?

Ҳуқуқ

calendar

09.12.2024

eye

875

Таъмирланаётган йўлларда йўл ҳаракати қанай ташкил қилинади?

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонуни 21-моддасида йўлнинг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган участкаларида йўл ҳаракатини ташкил этиш тартиби белгиланган.

 Йўл участкаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки таъмирлаш бўйича ишлар бажарилаётганда йўлнинг мазкур участкаларидаги қатнов қисмининг кўпи билан эллик фоизи ўтиш учун чекланиши ёки ёпилиши мумкин.

Йўл участкаларида қатнов қисмининг эллик фоизидан кўпроғини ёпиш зарур бўлган тақдирда мазкур йўл участкаларини айланиб ўтиш таъминланиши керак.

Йўл участкаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки таъмирлаш бўйича ишлар бошланишидан ёхуд йўл участкаларида бошқа ишлар амалга оширилишидан уч кун олдин ва ушбу ишларни бажариш даврида йўл ҳаракатини ташкил этишнинг зарур техник воситалари ўрнатилади.

Йўл участкаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки таъмирлаш бўйича ишларни бажариш тўғрисидаги ёхуд йўл участкаларида бошқа ишларни амалга ошириш ҳақидаги ахборот оммавий ахборот воситаларига олдиндан жойлаштирилади.

Йўл участкасини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки таъмирлаш бўйича ишларни бажариш чоғида ушбу ишларни бажаришга доир шартномаларда белгиланмаган тўсиқларни ўрнатишга йўл қўйилмайди.

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 253

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


16-август 2025, 07:35
551

Кафил бўлманг, кафансиз кетасиз

Фуқаролик кодексининг 292-моддаси мазмунига кўра, кафиллик – бошқа шахснинг мажбуриятини (тўлиқ ёки қисман) бажариш учун кредитор олдида жавобгарликни ўз зиммасига олишдир.


13-август 2025, 05:35
493

Иш ҳақингизни ундириб ололмаяпсизми?

Меҳнат кодексининг 244-моддасида, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлар назарда тутилган.


14-август 2025, 04:52
456

Чет элда амалга оширилган жиноят учун Ўзбекистонда жазога тортиладими?

Баъзи ҳолларда эса фуқароларимиз хориж мамлакатларида турли жиноий ҳаракатларга қўл уриб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда.