Ўзбекистон
20.06.2023
1 378

19-июнь куни Остонада Марказий Осиё давлатларининг етакчи аёллари учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Қозоғистон Президенти билан учрашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Танзила Норбоевага Остона шаҳрида бўлиб ўтган муҳим ташаббус – Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотида фаол иштирок этгани ва уни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. Учрашувда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва давлатлараро муносабатлар ривожига қўшимча туртки бериш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Қозоғистон Президенти Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати Раисининг ташрифи икки томонлама ҳамкорликнинг ўзига хос хусусиятига яққол мисол бўлиб, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига тўлиқ мос келишини таъкидлади. – Ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифимиз натижаларини юқори баҳолаймиз. Жорий йилнинг 3 март куни Чимкент шаҳрида норасмий учрашув бўлиб ўтди, унда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг энг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Нафақат ҳукумат даражасида ўзаро мувофиқлаштирилган ишлар олиб борилаётгани, балки парламентлараро дипломатия ҳам фаол ривожланаётгани қувонарли. Шу боис, келаси йили Самарқандда иккинчи Парламентлараро форум ўтказилишини мамнуният билан қабул қиламан, – деб таъкидлади, Қосим-Жўмарт Тўқаев.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.