Ўзбекистон
25.08.2023
1 269

17 июлдан 17 сентябрга қадар давом этадиган "Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2-босқичида 49,5 мингта лойиҳа илгари сурилган. Бу ҳақда АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълумот берилди. Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Сурхондарё бўйича – 12,3 мингта, Тошкент шаҳрида – 4,0 мингта, Қашқадарё вилоятида – 3,6 мингта ва Фарғона вилоятида –3,4 мингта лойиҳа илгари сурилган. Қайд этилишича, жорий мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан жами 1,0 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади. Овоз бериш жараёнларида мажбурий овоз тўплашга жалб этиш – мажбурий меҳнатга жалб этиш сифатида таснифланиши эслатилди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.