Ҳуқуқ
28.04.2025
204
– Ходим меҳнат таътилидан чақиртириб олинди. Таътилнинг фойдаланилмаган қисми учун тўланган таътил пули нима бўлади? Ходимдан таътил пулининг бир қисми қайтариб олинадими?
– Меҳнат кодексининг 232-моддасига асосан меҳнат таътилига кетган ходимни унинг розилиги билан таътил тугамасидан олдин чақиртириб олиш мумкин. Меҳнат таътилига кетаётган ходимга таътилга кетишдан аввал таътилда бўладиган вақти учун Меҳнат кодексининг 233 ва 257-моддаларига мувофиқ ўртача иш ҳақи сақланиб қолади ва бу тўловни биз кўпинча “таътил пули” деб атаймиз.
Меҳнат кодексининг 233-моддасига кўра, таътил пули ходимнинг меҳнат таътилида бўлган вақти давомида сақланиб қоладиган, бироқ олдиндан тўлаб бериладиган пул ҳисобланади.
Яъни, агар ходим таътилдан муддатидан аввал чақиртириб олинса, таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми учун тўланган пул ўз аҳамиятини йўқотади. Чунки, ходим таътилда бўлмас экан, демак 233-моддадаги ўртача иш ҳақи сақланиб қолинадиган давр ҳам, бу давр учун тўлов ҳам бўлмайди.
Хўш, унда ходим меҳнат таътилидан чақиртириб олинса, таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми учун олдиндан тўланган “таътил пули” нима бўлади? Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 5-иловасининг 3-боби 10-бандида шундай дейилган:
ходим таътилдан чақириб олинса ва таътилнинг қолган қисми бошқа муддатга кўчирилса, таътилнинг кўчирилган кунларига тўғри келадиган тўланган ўртача иш ҳақи суммаси бажарилган иш ёки ишланган вақт учун ойлик иш ҳақи ҳисобига ёзилади.
Бу қоиданинг мазмунини шундай тушуниш керакки, агар ходим меҳнат таътилидан чақиртириб олинса ва таътилнинг қолган қисми шу иш йилининг бошқа вақтига кўчирилса, таътилнинг ўша фойдаланилмаган қисми учун тўланган “таътил пули” ходимнинг таътилдан чақириб олингандан кейинги ишлаган вақти учун тўланадиган иш ҳақи ўрнига ўтади.
Яъни, ходим кейинги, фойдаланилмаган таътил қисмига тенг бўлган ишлайдиган вақти учун алоҳида иш ҳақи олмайди. “Таътил пули”нинг фойдаланилмай қолган таътил кунига тўғри келадиган қисми ўша иш ҳақининг ўрнига ўтади.
Саволга Тошлоқ туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Шерзод ТОЛИБОВ жавоб берди
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.