currencies image

12 496,94 UZS

62,32

usd

currencies image

14 405,22 UZS

7,79

eur

currencies image

159,38 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТерговдан қочишга урингани айтилаётган шахс вафот этди

Терговдан қочишга урингани айтилаётган шахс вафот этди

Ўзбекистон

calendar

30.05.2023

eye

1 537

Терговдан қочишга урингани айтилаётган шахс вафот этди

29 май куни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ИИБ биносида тергов қилинаётган 21 ёшли йигит 4-қаватдан сакраб, вафот этди, дея хабар берди Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов. Қайд этилишича, 22 май куни тонгги соат 04:30 атрофида тумандаги йўл-патруль хизмати масканида хизмат олиб бораётган инспекторлар Gentra транспорт воситасини тўхтатган. Автомобиль йўловчиси 21 ёшли Х.Т. «ўз хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотгани» сабабли холислар иштирокида текширилган. Унинг ёнидан ўткир ҳидли тўқ жигарранг модда борлиги аниқланиб, расмийлаштириб олинган. Х.Т. ва тўпланган ҳужжатлар туман ИИОга топширилган. Ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Х.Т.нинг ёнидан топилган модда 53,52 граммни ташкил қилиб, гашиш экани аниқланган. Ҳолат юзасидан Х.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) асосида жиноят иши қўзғатилган. «Шу куни тахминан соат 18:50 атрофида йигит Чилонзор тумани ИИО ФМБдаги 4-қаватда жойлашган хизмат хонасига олиб кетилаётган вақтида ҳожатхонага киришни сўраган. Х.Т. 4-қаватда жойлашган ҳожатхонага киргандан сўнг терговдан қочиб яшириниш мақсадида ҳожатхона деразасидан пастга сакраши оқибатида бош ва тана қисмидан турли жароҳатлар олган (мазкур ҳолат бинога ўрнатилган видеоёзув мосламаларида қайд этилган)», — дейилади хабарда. Туман ИИО ходимлари йигитга тез-тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида РШТЁИМга олиб борган ва унга бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, бош суягини синиши, тана аъзоларининг гематомаси ташхиси қўйилган. 29 май куни у касалхонада вафот этган. Бироқ марҳумнинг яқинлари бу изоҳга шубҳа билдирган. Хусусан, Kun.uz сайтига мурожаат қилганлардан бирининг айтишича, йигитнинг оилавий шароити яхши бўлмаган ва у бир неча йил давомида уйдан узоқда — Тошкентда яшаб, яқинлари билан деярли алоқа қилмаган. Шу сабабли қўлга олинганидан кейин олдига келадиганлар ҳам топилмаган. Чилонзор тумани ИИБ терговчиси 29 май куни йигитнинг яқинларига телефон қилиб, унинг вафот этганини айтган. «Шифохонада мен билан гаплашган аёлнинг айтишича, танасининг бирорта ҳам қисми — на оёғи ва на қовурғаси синган, балки фақатгина юзи ва бош қисмида жароҳат излари бўлган. Наҳотки 4-қаватдан тушиб кетган инсоннинг ҳаттоки қўли ҳам синмаса. Бундан ташқари, ИИБ ходимлари унинг оёғи синганини айтганди. Унинг гавдаси ҳам каттагина эди, у қандай қилиб ҳожатхона ойнасидан сиғиб кетиши мумкинлигига ҳам ҳайронман. Боз устига, ҳожатхона ички ишлар биносида бўлса. Шифокорлардан қандайдир шубҳангиз борми, десам, фикримни фақат судда айтаман, дейишди», — дейди марҳумнинг яқини.

Улашиш:

Бошқалар

5-июн 2025, 07:00
1 105

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


29-май 2025, 05:38
1 071

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


26-май 2025, 12:18
787

Янги нормалар: ахборот қай ҳолларда ноқонуний деб топилади?

2017–2025 йиллар оралиғида интернет фойдаланувчиларининг сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.


27-май 2025, 04:35
760

Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
4-апрел 2024, 07:35
759

Ички ишлар вазирлиги терактларга чақириқ бўйича огоҳлантириш билан чиқди

Аҳолидан теракт уюштириш учун пул таклиф этаётганларга ҳеч қандай муносабат билдирмаслик, суҳбатга киришмаслик, хабар юборувчиларни блоклаш ва 102 рақамига хабар бериш сўралмоқда.

cover image
9-январ 2024, 06:37
726

Урганчда ота 14 яшар боласини аёвсиз урди

Ҳозирда болага тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган.

cover image
18-декабр 2023, 11:22
641

Жорий йилда жами 250 та объектда Янги йил байрам тадбирлари ўтказилади

Мазкур тадбирларда тахминан 1 млн нафар фуқаролар иштирок этиши кутилмоқда.

cover image
25-октябр 2023, 08:35
3 523

Сени мард, ҳалол, билимли ва ватанпарвар бўлишинг ҳасадгўйлар томонидан бўҳтон ва туҳматларга учрашингга кафолат булолмайди – Собиқ ИИВ ходими

Республика Ички ишлар таркибидаги жиноятчиликка қарши курашиш жараёнларида жонкуярлик кўрсата олган инсон Эргаш Ишмуратов 1990-йиллар “воқеалари”, унга ёғдирилган туҳмат ва фитналар, “катта ўйин”дан четлаштириш жараёнлари ҳамда унинг оқибатлари ҳақида сўзлаб берди.