Ўзбекистон
09.08.2023
1 254

Бугун, 9 август куни соат 14:01 да Сурхондарё вилояти Термиз тумани, “Бунёдкор” МФЙда жойлашган “Фарғона азот” АЖга қарашли омборхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБ хабар тушган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди. Қайд этилишича, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:10 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:15 да қуршаб олинган ва соат 15:20 да ўчирилган. Ёнғин оқибати тахминан 70-80 кв.м майдонда омборхонанинг ичида бўлган кўмир маҳсулоти ёниб зарарланган. Келтирилишича, ҳодисадан тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.