currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТошкент – Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланган “Афросиёб” поезди темирйўл ходимини уриб кетди

Тошкент – Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланган “Афросиёб” поезди темирйўл ходимини уриб кетди

Ўзбекистон

calendar

29.12.2023

eye

1 216

Тошкент – Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланган “Афросиёб” поезди темирйўл ходимини уриб кетди

“Афросиёб” поезди темирйўл ходимини уриб кетди, у воқеа жойида вафот этган.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг маълум қилишича, 2023 йил 27 декабрь куни тахминан соат 11:26 лар атрофида “Бухоро минтақавий темир йўл узели” УК га қарашли Жума-Каттақўрғон темир йўл бекатлар оралиғида тезюрар “Афросиёб” электропоезди машинисти томонидан берилган камчиликни бартараф этиш мақсадида иш раҳбари, йўл устаси v.b. Sh.Meyliyev бошчилигидаги 9 нафар йўл созловчилар биргаликда жорий таъмирлаш ишларини амалга оширишган.

3750 км нинг 9 пикетдан темир йўл изи ичидан бригада олдига қайтаётган (темир йўл излари четидан қайтмасдан) йўл созловчи M.Shodiyorov йўл бригадири v.b. M.Aliqulov томонидан берилган огоҳлантириш ишораларига эътибор бермаган ҳамда Афросиёб электропоезди машинисти томонидан берилган огоҳлантириш сигналини эшитмаган.

Оқибатда, Тошкент – Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган 770-сонли “Афросиёб” электропоезди йўл созловчи M.Shodiyorovni уриб кетган ва у воқеа жойида вафот этган.

Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

Мавзуга доир янгиликлар: