Ўзбекистон
28.08.2023
1 297

Тошкент халқаро аэропортида 27 август, якшанба куни соат 22:09 да шаҳарнинг “Қўйлиқ” подстанциясида содир бўлган авария туфайли электр таъминотида узилиш содир бўлди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, бир неча сония ичида захира манбалари ҳисобига парвозларни таъминловчи объектлар – учиш-қўниш йўлаклари, ҳаво ҳаракатини бошқариш мосламалари, радионавигация ускуналари қуввати тикланган. “Шу туфайли пойтахт аэропортида рейслар кечикиши кузатилмади”, — дейилади хабарда. Шунингдек, маҳаллий авиакомпанияларнинг учиб келиш терминали ва ички авиалиния терминали ҳам зудлик билан захира манбаларига ўтказилган. 15 дақиқа ичида — соат 22:24 да халқаро авиакомпанияларнинг учиб кетиш терминалида электр таъминоти тикланган. “Соат 22:40 да Қўйлиқ шаҳар подстанциясида юз берган авария бартараф этилиб, пойтахт аэропортида электр таъминоти тўлиқ тикланди”, — дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Энергия тежамкор қурилмалардан фойдаланганларга чегирма берилади
Иқтисод қилинган электр энергияси ҳажмига 3 йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади.
Озарбайжонда қийин аҳволда қолиб кетган ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
У маблағсиз қолиб кетиб, бир неча кунни аэропортда ўтказган.
Қўқонда янги аэропорт очилди
Яқин кунларда Тошкент-Қўқон-Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Фарғонада МЧЖ масъуллари 568,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор?
МЧЖ масъул шахслари корхонанинг нотурар объектига ўрнатилган электр ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказган ҳолда электр энергиясини ўғирлаган.