Ўзбекистон
17.04.2024
975
© Фото: hudud24.uzСўнгги йилларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти модернизация қилиниб, йўловчиларга шароит яхшиланди. Хизмат турлари, рўйхатдан ўтказиш ва самолётга чиқиш йўлаклари кўпайтирилди. Умуман, уч йиллик реконструкция ишлари натижасида пойтахт аэропортининг жўнаб кетиш терминали майдони 56 минг квадрат метрдан 80 минг квадрат метргача кенгайди.
Ҳозирги кунда аэропортдаги учиб кетиш терминали реконструкция қилинмоқда. Бу уч босқичда амалга оширилиб, рўйхатдан ўтказиш, божхона ва хавфсизлик имкониятлари кенгайтирилади. Натижада йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг 200 кишидан 2 минг 400 нафарга етади.
Шунингдек, Тошкент халқаро аэропортида янги карго терминалини қуриш режалаштирилган. Бунинг самарасида юкларга сифатли хизмат кўрсатиш қуввати 300 тоннага етади.
Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчасида Ал-Хоразмий университети, кўп қаватли уйлар, мактаб ва боғчалар, спорт ва маданият марказлари, хиёбонлар, технопарк ва бошқа мажмуалар барпо этилади.
Лойиҳага кўра, янги олийгоҳда математика ва табиий фанлар, информатика, муҳандислик факультетлари бўлади, 4 минг талаба таълим олади. Университет қошида истеъдодли болалар учун ихтисослашган мактаб ҳам бўлади. Шу тариқа, бу ерда ўқиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси йўлга қўйилиб, таълим кластери яратилади.
Тақдимотда университет концепциясини бойитиш бўйича фикр алмашилди. Ёшларнинг тадқиқотлари учун замонавий лабораториялар ташкил этиш, стартап лойиҳаларини тижоратлаштириш, рақамли технологиялар ва киберспорт йўналишларини жорий қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, яна бир мутафаккир бобомиз Абу Райҳон Берунийнинг жаҳон илм-фанига қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш мақсадида, Президентимиз ташаббуси билан, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани марказида музей ташкил этиш режалаштирилган.
Тақдимотда мазкур лойиҳалар бўйича бир нечта таклифлар кўриб чиқилди. Мутасаддиларга лойиҳаларни такомиллаштириш, қулайликларни ошириш ва сифатли қуриш бўйича кўрсатмалар берилди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.