Ўзбекистон
30.11.2023
884
© Фото: hudud24.uzБу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Тошкент метрополитенидан фойдаланганда йўл ҳаққини тўлаш учун банк карталари, транспорт карталари ёки QR-кодли чек олишнинг ҳожати қолмаяпти. Ўтиш жойида УЗИНФОКОМнинг — Palm ID, томирлар тасвирига асосланган идентификациялаш янги биометрик лойиҳаси ишга туширилган.
Кафт сканер устига тутилади ва тизим йўловчини идентификация қилади шу орқали автоматик тарзда тўлов ечиб олинади.
Бунинг учун йўловчи бир неча дақиқа сарфлаб, дастур орқали ўз шахсий маълумотларини киритиши зарур.
Жамоат транспорти фойдаланувчилари учун мобил илова ҳам ишга туширилган. Мобил илова орқали виртуал карта очилиб, пул маблағи билан тўлдирилади.
Шундан сўнг тўлов учун кафтнинг ўзи кифоя қилиб, ҳеч қандай интернетсиз, карта ёки, QR-кодли чекларсиз тўловни амалга ошириш мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.