currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларТошкент шаҳар ҳокимлиги “Пахтакор”га 7 млрд сўм ажратади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Пахтакор”га 7 млрд сўм ажратади

Ўзбекистон

calendar

15.07.2023

eye

1 376

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Пахтакор”га 7 млрд сўм ажратади

Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетидан “Пахтакор” футбол клуби ҳисобига 7 миллиард сўм маблағ ўтказиб берилади. Бу бўйича шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг тегишли қарорни қабул қилинди. Унга кўра, “Пахтакор” ФК МЧЖнинг коммунал хизматлари, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловлар ва ўйин ўтказиш харажатларини қоплаб бериш мақсадида шаҳар ҳокимлигининг клуб устав фондидаги улушини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджетнинг захира жамғармаси ҳисобидан 7 миллиард сўм маблағ ажратилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Тошкент шаҳар Давлат молиявий назорати бошқармаси тақсимланган маблағларни мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатади. Маълумот учун, Тошкент шаҳар собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли бўлган “Пахтакор” Суперлигада 13 та ўйин ўтказиб, 28 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бўлиб турибди. Тошкент клуби 19 июль куни Олмаота шаҳрида “Қайрат”жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: