Ўзбекистон
19.08.2023
1 610

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари қўшимча манбалардан шаклланган 361 млрд сўмдан ортиқ маблағларни тақсимлади. Бу бўйича кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра, — Бектемир ва Яшнобод туманлари электр тармоқларида таъмирлаш ишлари учун — 3,9 млрд сўм; — Давлат органлари ва унинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлар/фуқароларга етказилган зарарни қоплаш учун — 30 млрд сўм; — 1800 нафар эҳтиёжманд оилага ипотека кредити дастлабки бадали ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — 70,3 млрд сўм; — Юнусобод тумани Пенсия жамғармаси бўлими ходимларининг кўрсаткичларини махсус электрон мосламалар орқали баҳолаш тизимини ҳамда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида электрон навбат тизимини жорий қилиш учун — 250 млн сўм; — Нукус шаҳридаги уйларнинг томларини янгилаш ҳамда авариявий ҳолатга келиб қолган уйларни янгидан қуриш учун — 20,1 млрд сўм; — “Янги Ўзбекистон” боғига туташ ҳудудда инфратузилма ва коммуникация тармоқларини ётқизиш учун — 0,5 млрд сўм; — Пойтахт маҳаллаларида 2022 йилдан ўтган ижтимоий инфратузилма ва бошқа объектларни таъмирлаш ҳамда қуриш ишларини якунлаш учун — 34,8 млрд сўм; — Аввалги йиллардаги қурилиш ишларидан кредитор қарздорликни қоплаш учун — 35,7 млрд сўм; — Прокуратура органлари фахрийларини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази биносини таъмирлаш учун — 3,2 млрд сўм; — Пойтахтдаги 527- ва 194-давлат боғчаларини реконструкция қилиш учун — 21,5 млрд сўм; — Юнусободдаги “Оқтепа” маҳалласига янги оқова сув тармоғини ўтказиш — 6,2 млрд сўм; — Туманлар ҳокимликлари қошидаги “Аёллар дафтари” жамғармалари маблағларини шакллантириш учун — 40 млрд сўм; — Туманлар ҳокимликлари қошидаги “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағларини шакллантириш учун — 40 млрд сўм; — “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини шакллантириш учун — 15 млрд сўм; — Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш учун — 26,5 млрд сўм; — Янгиҳаёт туманини ташкил этиш харажатлари учун — 13,2 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.