Ўзбекистон
04.04.2024
469
2022 йилда илк бор ташкил этилган мини-футбол мусобақаси талаба ёшлар томонидан илиқ қарши олиниб, ҳар бир учрашув ўзига хос байрамга айланиб кетганди. Орадан икки йил ўтиб Cоcа-cола мазкур лойиҳани тиклашга қарор қилди.
Students cup Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва Workout спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5282-сон қарори ҳамда 2023 йил 7 апрелдаги «Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 115-сонли қарорига асосан ҳаваскорлар футболини оммавийлаштириш, ёшларнинг футболга қизиқишини ошириш, тарғибот ишларини янада кучайтириш, уларнинг футбол билан шуғулланиши учун шарт-шароит яратиш, олий таълим муассасалари талабаларини мини футбол мусобақасига жалб қилиш мақсадида ташкил этилади.
Лига томонидан илгари сурилган ташаббус Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан тўла қўллаб-қувватланди.
Айни вақтда Ўзбекистон футбол ассоциацияси олий таълим муассасалари ўртасида III босқичли Талабалар лигаси мусобақасини ўтказиб келмоқда. Students cup Талабалар лигаси каби даврий мусобақа ҳисобланмайди. У кубок шаклида ўтказилади ва бир неча кун ичида ғолиб жамоа аниқланади.
Лига Coca-cola билан ҳамкорликда бошқа лойиҳаларни ҳам амалга ошираётганидан келиб чиқиб, Students cup пойтахт ва Тошкент вилояти олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилади.
Бугун, 4 апрель санасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари иштирокида Students cup мусобақасини ташкил этиш юзасидан учрашув бўлиб ўтади. Мусобақа билан боғлиқ тафсилотлар Лига саҳифаларида ёритиб борилади.
Мусобақада иштирок этишни мақсад қилган жамоа олий таълим муассасаси ректори томонидан тасдиқланган талабномани Ташкилий қўмитага (info@pfl.uz) тақдим этиши лозим.
Талабноманинг намунавий шакли ҳамда мусобақа Низоми Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тегишли олий таълим муассасаларига тақдим этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.