currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларТошкент вилоятида 3 киши канализацияда заҳарланиб вафот этди

Тошкент вилоятида 3 киши канализацияда заҳарланиб вафот этди

Ўзбекистон

calendar

22.07.2023

eye

1 275

Тошкент вилоятида 3 киши канализацияда заҳарланиб вафот этди

Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, 20 июль куни “Тошкент коммунал қурилиш сервис” МЧЖ ишчиси, 57 ёшли Қ.А. шаҳарнинг “Тўйтепа” МФЙда жойлашган сув оқова тармоғи (канализация) қудуғига тозалаш мақсадида тушган. Шу вақтда қудуқ ичидан чиққан заҳарли газ аралашмасидан бўғилиб, ҳушидан кетган. Ўша ерда бўлган С.М. (23 ёш), Е.К. (55 ёш) ва Ф.Ш. (27 ёш) қудуқ ичига ёрдам бериш мақсадида тушган, аммо улар ҳам ҳушини йўқотган. Оқибатда Қ.А., С.М. ва Е.К. ҳодиса жойида вафот этган. Ф.Ш. эса ҳушсиз ҳолатда шаҳар марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, фуқароларнинг ўлимига водород сулфиддан ўткир заҳарланиш, ўткир нафас, юрак-қон томир етишмовчилиги кабилар сабаб бўлган. Келтирилишича, шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “б” банди (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш: бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: