Ўзбекистон
29.09.2023
1 861

Тошкент вилоятида белгиланмаган жойга иккинчи марта чиқинди ташлаган фуқаронинг “ZIL” русумли юк машинаси мусодара қилинади. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди. Тошкент вилояти Тошкент тумани “Қорасарой” маҳалласидан оқиб ўтувчи сув бўйига қурилиш чиқиндилари тўкиб кетилгани ҳудуддаги хонадонлардан бирига ўрнатилган кузатув камерасига тушиб қолган. Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган суриштирувда ушбу маҳаллада яшовчи А.Т. “ZIL” русумли юк машинасида қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойга ташлагани аниқланган. Таъкидланишича, A.T. аввал ҳам шундай ҳуқуқбузарлик содир этган ва 7 сентябрь куни маъмурий жавобгарликка тортилиб, 1 миллион 650 минг сўм миқдорида жарима солинган. Орадан 8 кун ўтиб фуқаро томонидан такрор ҳуқуқбузарлик содир этилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91(1)-моддасига (Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш) кўра, ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарлик қуроли мусодара қилиши белгилаб қўйилган. Шунга асосан, А.Т.нинг юк машинаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган. Мусодара қилиниши юзасидан ҳужжатлар тўпланиб, судга даъво аризаси киритилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.