Ўзбекистон
11.08.2023
1 388

Ички ишлар вазирлигига давлат ташкилотларидан бирининг бир неча ишчи-ходимлари ариза қилиб, номаълум шахс уларнинг номига “онлайн кредит” олгани, кредит қарздорлиги эса, ойлик маошлари тушадиган банк карталаридан ушлаб қолинаётганини маълум қилишиб, номаълум шахсни аниқлаб, чора кўришни сўрашган. Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этган шахс Тошкент вилоятида яшовчи 27 ёшли Ш.Д. (аёл) экани аниқланган. Аниқланишича, Ш.Д. осон пул топиш пайида 32 нафар фуқаронинг ишончига кириб, ж.й.нинг апрель-июнь ойларида бир вақтнинг ўзида бир неча банкдан уларнинг номига “онлайн кредит” олишга эришиб, жами 1 миллиарддан зиёд маблағларни қўлга киритган. Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Тергов департаменти томонидан Ш.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов, тезкор-тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандидаги жиноятни содир этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорида жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.