Ўзбекистон
04.05.2021
1 037
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан кенг миқёсдаги ва оммабоп байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Жумладан, 4 – 7 май кунлари Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб уруш даврига оид ретро машиналар марши ҳамда аҳолининг гавжум жойларида уларнинг тўхташи ва ҳарбий ансамбль, ҳарбий оркестр жамоаларининг уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари намойиш этилади. Ретро машиналар маршининг тўхташи ва ҳарбий ансамбль, ҳарбий оркестр жамоаларининг уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади: 4 май – соат 14.00 – 17.00 да – Мудофаа вазирлиги – 22 ҳарбий шаҳарча – М.Улуғбек боғи – Х.Олимжон мавзейи – Динамо стадиони – Ирригация институти – Бодомзор чорраҳаси – “Ғалаба боғи” – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: М.Улуғбек боғи ва “Ғалаба боғи”; 5 май – соат 10.00 – 15.00 да – Мудофаа вазирлиги – Қуролли Кучлар академияси – Тошкент Шимолий вокзали – Сирғали бозори – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: Тошкент Шимолий вокзали, Сирғали бозори ва “Ашхобод” боғи; 6 май – соат 14.00 – 19.00 да – Мудофаа вазирлиги – “ЭКО” бозори – А.Дониш кўчаси, Мегапланета – Юнусобод кўчаси Корзинка савдо маркази –Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: “ЭКО” бозори, Мегапланета ва Корзинка савдо маркази; 7 май – соат 10.00 – 17.00 да – Мудофаа вазирлиги – “Тошкент” сити – Халқлар дўстлиги санъат саройи – Чилонзор деҳқон бозори – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: “Тошкент” сити, Халқлар дўстлиги санъат саройи ва Чилонзор деҳқон бозори. Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон мудофаа вазири АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди
Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Куриллани қабул қилди.
Хоразмдаги бозорда йирик ёнғин содир бўлди
Ёнғинни бартараф этишга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 9 та сув ташишга мўлжалланган автомобиллар жалб этилган.
Қўқондаги бозорда дўкони ёнган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилади
Шавкат Мирзиёев Фарғонада сайловчилар билан учрашув пайтида Қўқондаги бозорда ёнғиндан зарар кўрган тадбиркорларнинг кредит ва солиқ тўловлари муддати кечиктирилишини айтди.
Деҳқонни қақшатманг, қарғиши уради ёхуд кўр бўлсанг ҳам кўрнамак бўлма!