Ўзбекистон
28.11.2023
925
© Фото: hudud24.uzТошкент шаҳар божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда салкам 460 минг дона салют ва петардаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувида Фарғона водийсидан пойтахт ҳудудига кириб келган “Исузу” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, автомашина юкхонасидаги турп солинган қоплар ортига яширилган қутилар божхона ходимларининг диққатини тортди.
Ушбу қутилар холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичида 279 дона салют ва 459 минг дона петарда борлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур пиротехника воситаларининг умумий қиймати 327 млн сўмдан ошмоқда.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
"Бахти Ташкентский" нинг ўғли ва 5 киши ушланди
Улардан жабр кўрганлар Тошкент шаҳар ИИББга хабар бериши сўралган.
Энди дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун белгиланган жавобгарлик юмшатилиши мумкин
Фарғонада олма боғига, Сирдарёда банан қутилари орасига яширилган жами 135 млн сўмлик пиротехника аниқланди
Дарахтлар остидан 39 та блок, 390 та қути ичида 3 900 дона пиротехника воситалари топилган.
⚡️Блогер Олимжон Ҳайдаровга суд ҳукми ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида блогер Олимжон Ҳайдаровга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.