Ўзбекистон
24.04.2025
160
— Яқинда тадбиркорлик фаолиятимни бошладим. Маҳсулотимга товар белгиси олиш учун қаерга ва қандай тартибда мурожаат қилсам бўлади?
Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентга асосан мувофиқ тасвирлар, сўзлар, муайян шакл тарзидаги белгилар ва бошқа белгилар ёки уларнинг исталган бир рангдаги ёки турли рангдаги жамлама ифодаси товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
Булар:
тасвирлар,
сўзлар,
муайян шакл тарзидаги белгилар ва бошқа белгилар ёки уларнинг исталган бир рангдаги ёки турли рангдаги жамлама ифодаси товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
Қандай товар белгилари рўйхатдан ўтказилмайди?
— давлат герблари, байроқлари ва давлат мукофотларининг тасвири туширилган белгилар;
— давлатларнинг расмий номлари, халқаро ёки ҳукуматлараро ташкилотларнинг қисқартирилган ёки тўлиқ номлари;
— расмий назорат, кафолат тамғалари ва намуна йўсинидаги тамғалар, муҳрлар;
— давлат хизматларининг Ўзбекистон Республикасида қўлланиладиган ажратиш ва фарқлаш белгилари тасвирлари;
— фақат фамилиядан иборат бўлган белгилар;
— ташкилот ва соҳаларнинг умумқабул қилинган қисқартирилган номлари ва аббревиатуралари;
— муайян турдаги товарларнинг белгиси сифатида умумфойдаланишда бўлган белгилар. Бундай белгилар деб маълум бир товар ёки турли ишлаб чиқарувчиларнинг шунга ўхшаш товарлари учун узоқ вақт ишлатилганлиги туфайли тушунча бўлиб қолган белгилар тушунилади;
— умумэътироф этилган рамзлар ва атамалар ҳисобланган белгилар;
— товарларнинг номлари;
— хом ашё материалини ва таркибини кўрсатувчи белгилар;
— товарларнинг оғирлиги, ҳажми, нархи, ишлаб чиқарилган санасини кўрсатувчи белгилар;
— умумий номлар;
— белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сертификатлаш белгилари;
— саноат намуналарини такрорловчи белгилар уларга бўлган ҳуқуқ Ўзбекистон Республикасида ўзга шахсларга тегишли бўлганда;
— Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган илмий асарлар, адабиёт ва санъат асарларининг номларини, уларнинг қаҳрамонларини ёки ибораларини, санъат асарларини ёки улардан кўринишларни муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган шахс ёки унинг ҳуқуқий ворислари (меросхўрлари) розилигини олмаган тарзда такрорловчи белгилар.
Талабномада қандай талаблар бўлиши лозим?
Талабнома қуйидагиларни ўз ичига олади:
— товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза;
— талабномада кўрсатилган белгининг тасвири;
— белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун Товарлар ва хизматларнинг халқаро таснифига мувофиқ гуруҳланган товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарларнинг рўйхати.
Талабнома жамоавий белгига оид бўлганда, талабномага юридик ва (ёки) жисмоний шахслар бирлашмаси қатнашчиларининг жамоавий белгидан фойдаланиш тўғрисидаги келишуви илова қилинади.
Давлат хизматини кўрсатишда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида назарда тутилган миқдорда патент божи тўланади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.