Ўзбекистон
29.08.2023
1 138

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 27 август куни мамлакатнинг қатор вилоятларида рўй берган кучли ёғингарчилик ва унинг оқибатида юзага келган табиий офатлар оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига ҳамдардлик билдирди. Тожикистоннинг “Ховар” миллий ахборот агентлиги маълумотига кўра, Ваҳдат ва Рудакий ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида 13 киши, жумладан, Ваҳдатда 11 ва Рудакий ҳудудларида 2 киши ҳалок бўлган. Давлати раҳбари, шунингдек, мамлакат Бош вазири, Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси, шунингдек, бошқа тегишли тузилма ва идораларга табиий офат натижасида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш, фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.