Ўзбекистон
19.09.2023
1 400

Кеча, 18 сентябрь куни Тошкентга Туркияда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрган бир гуруҳ ёши улуғ инсонлар ташриф буюрди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. Уларни “Тошкент” халқаро аеропортида “Нуроний” жамғармаси раиси ўриндосари С.Усмонов, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф. Давруков, Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоатчилик, маҳалла ва нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Р. Калонов ва бошқа мутасаддилар кутиб олишди. Ташриф доирасида меҳмонлар билан Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси С.Турдиев учрашув ўтказган. Ўзбекистонга саёҳат давомида туркиялик меҳмонлар Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Урганч каби қатор шаҳарларига ташрифи ҳам кўзда тутилгани айтилмоқда. Маълумот учун, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида 7,7 ва 7,6 магнитудали кучли зилзилалар содир бўлган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, рўй берган зилзила қурбонлар сони 50 мингдан ошган. Шунингдек, мамлакатнинг Атроф-муҳит, урбанизация ва иқлим ўзгариши вазирлиги 763 000 та бинога зарар етгани, камида 41 791 бино жиддий шикастланган ёки вайрон бўлгани ҳақида маълумот берган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 5 мингдан ошди
Туркияда сўнгги маълумотларга кўра, 3 432 киши ҳалок бўлган, 21 103 киши жароҳатланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қурбонлар сони 20 минг кишига етиши мумкинлигидан хавотирда.
Туркиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор
Зилзила натижасида тўрт нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган. Уларни топиш бўйича тезкор қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 215 тага етди
11 январ куни ОАВ 213 кишининг ўлими ҳақида хабар берган эди. Зилзила оқибатида 567 киши жабрлангани, яна 37 киши билан боғланиб, уларнинг хавфсиз эканлигини тасдиқлаш имкони бўлмагани маълум қилинган.
Эрдўған ҳам рафиқаси билан Тошкентга келди
Улар ҳам Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.