Ўзбекистон
23.07.2023
2 070

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди. Қайд этилишича, сўнгги вақтларда Туркия полицияси томонидан Истанбул ва бошқа йирик шаҳарларда “махсус рейд” тадбирлари амалга оширилиб, Туркия қонунчилигини бузган хорижликларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда. “Шу муносабат билан, Туркияда турли сабабларга кўра бўлиб турган фуқароларимиздан маҳаллий қонунларга тўлиқ риоя этишлари, ўзлари билан шахсини тасдиқловчи (паспорт) ва Туркияда яшаш рухсатини берувчи (İkamet İzni) ҳужжатларини олиб юришлари сўралади”, – дейилади хабарда
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Тошкент – Истанбул рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди
Жадвалга кўра, бортида 265 нафар йўловчи бўлган самолёт Тошкент вақти билан 02:35 да ҳавога кўтарилиши керак эди.
Ўзбекистонликлар Туркияга жўнатаётган нарсалар орасида эски ва яроқсиз кийимлар йўқ
Бугун ижтимоий тармоқларда Туркияда зилзиладан талафот кўрганларга юборилган инсонпарварлик ёрдамлари, хусусан, кийим-кечакларнинг эски ва яроқсизлиги, мавсумий эмаслиги, кўчада сочилиб ётгани акс этган видеолар тарқалди.
Туркиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор
Зилзила натижасида тўрт нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган. Уларни топиш бўйича тезкор қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.
Эрдўған ҳам рафиқаси билан Тошкентга келди
Улар ҳам Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.