Ўзбекистон
16.09.2023
1 047

Швейцариянинг Сюрих шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
24 давлат терма жамоаси қатнашадиган мазкур чемпионат иштирокчилари тўртта саватчага бўлинган бўлиб, Ўзбекистон терма жамоаси Янги Зеландия, Эрон, Сенегал, АҚШ Марокаш жамоалари билан учинчи саватчадан жой олган эди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси “B“ гуруҳда Испания, Мали ва Канада терма жамоалари билан биргаликда жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди
“A” гуруҳ: Индонезия, Эквадор, Панама, Марокаш.
“B” гуруҳ: Испания, Канада, Мали, Ўзбекистон.
“C” гуруҳ: Бразилия, Эрон, Янги Каледония, Англия.
“D” гуруҳ: Япония, Полша, Аргентина, Сенегал.
“E” гуруҳ: Франция, Буркина Фасо, Корея Республикаси, АҚШ.
“F” гуруҳ: Мексика, Германия, Венесуэла, Янги Зеландия.
Жорий йилнинг 10 ноябрь — 2 декабрь кунлари Индонезия футбол майдонларида кечадиган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги биринчи тур ўйинини ҳамюртларимиз 10 ноябрь куни Мали терма жамоасига қарши ўтказади.
13 ноябрь куни бўладиган иккинчи турда вакилларимиз Канада билан куч синашади.
16 ноябрь куни гуруҳнинг сўнгги ўйинида терма жамоамиз аъзолари Испания терма жамоаси билан рўбарў келади.

Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Шарифа Давронова жаҳон чемпиони бўлди
Перуда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Ўзбек футболида тарихий воқеа! Ўзбекистонлик футболчилар Олимпиадада иштирок этади
Ўзбекистон Индонезияни енгиб, тарихда илк бор олимпиада ўйинларига йўлланма олиш баробарида U-23 Осиё кубогининг финалига чиқишга муваффақ бўлди.
Бугун Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди
Бугун, 17 апрел куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги илк учрашувини ўтказади.
Андижон жаҳон чемпионатини қабул қилишга тайёрланмоқда
Андижон шаҳрида барпо этилаётган “Универсал” спорт мажмуаси футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилишга ҳозирланмоқда.