Ўзбекистон
16.08.2023
1 378

Ижтимоий тармоқларда Косондаги 20-мактабни ўқитувчилар таъмирлаётганлиги ҳақидаги хабар тарқалди. Мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан ўрганилганлиги қайд этилади вазирлик хабарида. Аниқланишича, Косон тумани 20 умумий ўрта таълим мактаби директори томонидан ўқитувчи ва ишчи ходимлар таъмирлаш ишларига жалб қилинган. Шу сабабли, муассаса раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 2-қисмига асосан БҲМнинг 100 (юз) баробари, яъни 33 000 000 (ўттиз уч миллион) сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.