Ўзбекистон
04.11.2023
1 565

Бирлашган Араб Амирлигида мушкул аҳволда қолган икки нафар ўзбекистонлик Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. Қайд этилишича, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган сайёҳлик компанияси вакилларининг алдовларига ишониб Умра амалларини адо этиш учун Саудия Арабистони томон йўлга чиққан кекса ёшли Т.Н. ва унинг ўғли Т.Б. Дубайда қолдириб кетилган. Улар фирибгарнинг тузоғига илинганликларини англаб, Бош консулликка Ўзбекистонга қайтиш учун авиа чипта ҳамда меҳмонхона харажатларини қоплаш юзасидан мурожаат қилган. Дипломатлар ва ватандошлар кўмагида ёрдамга муҳтож ҳамюртларга Дубай – Тошкент йўналиши бўйича авиа чипта сотиб олинган ва меҳмонхона пуллари тўлаб берилган. Улар 3 ноябрь куни Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.