currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларУндирув қаратилмайдиган мулк ва маблағлар ҳақида биласизми?

Ундирув қаратилмайдиган мулк ва маблағлар ҳақида биласизми?

Ўзбекистон

calendar

20.11.2022

eye

1 028

Ундирув қаратилмайдиган мулк ва маблағлар ҳақида биласизми?

Мажбурий ижро бўйича билиб қўйишингиз керак бўлган қоидалардан бири бу ундирув мумкин бўлмаган мулк ва маблағлар мавжуд. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун 69-моддасига кўра ундирув иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга қаратилганда қуйидаги пул суммаларига қаратилиши мумкин эмас: –майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик, шунингдек боқувчисининг вафот этганлиги сабабли кўрилган зарарни тўлаш суммаларига; 0хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида майиб бўлган (яраланган, шикастланган, контузияга учраган) шахсларга ва мазкур шахслар ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда уларнинг оила аъзоларига тўланадиган суммаларга; –бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга; –алимент мажбуриятлари бўйича тўланадиган суммаларга; –меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун тўланадиган суммаларга, шунингдек радиация таъсирига учраган шахсларга ва қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда тўланадиган суммаларга; –ҳомиладорлик ва туғиш бўйича тўланадиган нафақа суммаларига; –дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа суммаларига; –қисман ҳақ тўланадиган таътил даврида болани парваришлаш учун тўланадиган суммаларга; –бола туғилиши, қариндошлар вафот этиши, никоҳ тузиш муносабати билан корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан тўланадиган суммаларга; –хизмат сафари, бошқа жойга ишга ўтказилганлиги, қабул қилинганлиги ёки юборилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга; –меҳнатга оид муносабатлар бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тариқасида тўланадиган суммаларга. Хуршиджон Убайдов, Когон шаҳар адлия бўлими бош маслахатчиси

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: