currencies image

12 496,94 UZS

62,32

usd

currencies image

14 405,22 UZS

7,79

eur

currencies image

159,38 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎриндошлик асосида ишлаётган ходимларга ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътиллари, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар бериладими?

Ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътиллари, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар бериладими?

Ўзбекистон

calendar

31.01.2023

eye

699

Ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътиллари, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар бериладими?

Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади. Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга пропорционал ҳақ тўланади. Биринчи иш йилида олти ой ишлаган ўриндошларнинг меҳнат таътилига, шунингдек ишнинг кейинги йиллари учун меҳнат таътилига ўриндошлик асосидаги ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади. Асосий иш жойи бўйича ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг давомийлиги ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган меҳнат таътилининг давомийлигидан ортиқ бўлса, у ҳолда иш берувчи ўриндошнинг илтимосига кўра унга ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган таътилдан ташқари асосий иш бўйича ҳақ тўланадиган таътилнинг қанча давом этиши билан ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган таътилнинг тафовутини ташкил этувчи кунлар учун иш ҳақи сақланмайдиган таътил беришга мажбурдир. Ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўриндошлик асосида фаолият олиб бораётган ходимлар ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътиллари ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар олиш ҳуқуқига эга. Ж.Мўминов, Шофиркон тумани адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи

Улашиш:

Бошқалар

5-июн 2025, 07:00
1 084

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


29-май 2025, 05:38
1 061

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


26-май 2025, 12:18
780

Янги нормалар: ахборот қай ҳолларда ноқонуний деб топилади?

2017–2025 йиллар оралиғида интернет фойдаланувчиларининг сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.


27-май 2025, 04:35
757

Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
27-октябр 2023, 13:02
909

Ўзбекистонда 3 йил ичида 2 мингдан ортиқ киши ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган – Адлия вазири ўринбосари

Уларнинг мутлақ катта қисми – 86 фоизида ота-оналик мажбуриятларини бажармаган.

cover image
27-октябр 2023, 04:40
784

Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш тартиби белгиланади

“Тунги вақт” – соат 23:00 дан соат 6:00 га қадар бўлган вақт, “шовқинсиз давр” – иш кунларида соат 23:00 дан соат 7:00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларида соат 21:00 дан соат 8:00 қадар бўлган вақт этиб белгиланади.

cover image
20-октябр 2023, 06:02
840

Хожибой Тожибоевнинг муаллифлик ҳуқуқлари унинг вориси орқали ҳимояланди

Аниқланишича, марҳум сўз устасининг хажвиялари ноқонуний равишда радио эфирларида эшиттирилган

cover image
10-октябр 2023, 08:16
1 073

Нотариал ҳаракат расмийлаштириш учун фуқаролардан талаб қилинадиган ҳужжатлар ҳажми 87 фоизга қисқартирилди – Адлия вазири

Бугун, 10 октябрь куни Самарқандда бошланган Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссиясининг навбатдаги йиғилишида адлия вазири Акбар Тошқулов сўзга чиқиб, охирги йилларда Ўзбекистонда нотариат соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режаларни маълум қилди.