currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларЎтган 10 ой давомида ўз вақтида тўланмаган 151 млрд. сўм иш ҳақи меҳнаткашларга ундириб берилди

Ўтган 10 ой давомида ўз вақтида тўланмаган 151 млрд. сўм иш ҳақи меҳнаткашларга ундириб берилди

Тармоқда нима гап?

calendar

11.11.2023

eye

1 784

Ўтган 10 ой давомида ўз вақтида тўланмаган 151 млрд. сўм иш ҳақи меҳнаткашларга ундириб берилди© Фото: hudud24.uz

Ўтган 10 ой давомида ўз вақтида тўланмаган 151 млрд. сўм иш ҳақи меҳнаткашларга ундириб берилган. Бу ҳақда Касаба уюшмалари федерацияси ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Ўрмонбекова маълум қилди. Қайд этилишича, 2023 йилнинг 10 ойи давомида касаба уюшма ташкилотлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг 3 минг 643 та мурожаати кўриб чиқилган. Мурожаатларни кўриб чиқиш ва жамоатчилик назорати тартибидаги ўрганишлар натижасида қарийб 8,5 минг нафар ходимнинг ҳуқуқлари тикланиб, улар фойдасига 26 млрд. 114 млн. сўмдан зиёд зарар пуллари ундириб берилган. Жорий йилнинг ўтган даврида касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда 150 минг нафардан зиёд ходим ва уларнинг оила аъзолари, 300 нафардан ортиқ уруш ва меҳнат фронти фахрийси имтиёзли асосларда соғломлаштирилган. Кам таъминланган, кўп болали ва ёш оилалар вакиллари, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар учун акциялар ташкил этилиб, улардан қарийб 3 минг нафари бепул йўлланмалар билан соғломлаштирилган. Касаба уюшмалари Федерацияси тизимида фаолият кўрсатаётган 4 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 1000 нафарга яқин бола спортнинг оғир атлетика, енгил атлетика, юнон-рум кураши, қиличбозлик, бокс, хоккей, сузиш, параканоэ ва академик эшкак эшиш, байдарка, каноэ ва слаломда эшкак эшиш турлари бўйича шуғулланиб келмоқда. Бундан ташқари жамоа шартномаларига биноан 98 минг 436 нафар ходимга тўлиқсиз иш вақти шароитида ишлаш имкони яратилди. 2 млн. 188 минг нафардан зиёд ходим асосий узайтирилган, 2 млн. 940 минг нафардан зиёд ходим эса йиллик қўшимча таътиллардан фойдаланмоқда. 2023 йилнинг 10 ойи давомида жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 156 минг 108 нафар фуқарога ва 65 минг 55 та оилага қарийб 144 миллиард сўмлик ижтимоий кўмак кўрсатилган. Иш ҳақи ўз вақтида тўланиши, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори стандартларига риоя этилиши, иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни бартараф этиш бўйича жамоатчилик мониторинги ўтказилди. Касаба уюшмаларининг саъй-ҳаракатлари билан суд, прокуратура, ҳокимият органлари ва меҳнат инспекциясига киритилган 372 та мурожаат натижасида 2023 йилнинг 10 ойи давомида ўз вақтида тўланмаган 151 млрд. сўм иш ҳақи меҳнаткашларга ундириб берилди.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: