Ўзбекистон
04.08.2023
1 410

ЦСКА Аббосбек Файзуллаев трансферини эълон қилди. Россия клуби 19 ёшли яримҳимоячи трансфери учун “Пахтакор”га 500 минг евро тўлаган. Аббосбек ЦСКА билан “3+1” кўринишида шартнома имзолади.Transfermarkt порталида Файзуллаевнинг трансфер баҳоси 750 минг евро қилиб кўрсатилган. Маълум бўлишича, футболчига Москва клубидан ташқари Туркиянинг “Фенербаҳче” жамоасидан ҳам қизиқиш бўлган, аммо футболчи еврокубокларда иштирок этувчи ушбу клубга ўтишни истамаган. Қайд этиш мумкин, Файзуллаев 2023 йил март ойида Ўзбекистон U20 жамоаси билан ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионлигини қўлга киритганди ҳамда турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди. “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси Ўзбекистон жамоаси билан 2022 йилги Осиё Кубоги U23 турнирида ҳам иштирок этганди, йил якунида Ўзбекистон футбол федерацияси уни “Ёш юлдуз” сифатида тақдирлаганди. Маълумот ўрнида, жорий мавсумда у Суперлигада 6 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва бир ассистга муаллифлик қилган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Футбол. Ўзбекистон МТЖ сўнгги дақиқаларда гол уриб Хитойни ютди, ёшлар терма жамоаси аламли мағлубиятга учради
Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон миллий ҳамда олимпия терма жамоалари ўртоқлик ўйинларини ўтказишди.
Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ етказилишига старт берилди
Шавкат Мирзиёев, Владимир Путин ва Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш жараёнига старт берди.
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 саралашидаги иштирокини Туркманистонга қарши ўйиндан бошлайди
2026 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2027 йилги Осиё Кубоги мусобақаларининг 2-қўшма саралаш босқичига қуръа ташлаш жараёни бўлиб ўтди.
Абдуқодир Ҳусанов Франция вице-чемпиони сафига ўтди
Ўзбекистон ёшлар ва миллий жамоаси аъзоси фаолиятини Францияда давом эттиради.