Ўзбекистон
30.12.2025
35

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 26 декабрь куни ўз Мурожаатномасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқиш вазифасини таъкидлади.
2023 йилда қабул қилинган бу дастурий ҳужжат барча соҳа ва тармоқларда улкан натижаларга замин бўлиб келмоқда. Камбағаллик даражаси 11 фоиздан 6,8 фоизга, ишсизлик 6,8 фоиздан 4,9 фоизга тушди, ялпи ички маҳсулот ҳажми 103 млрд доллардан 145 млрд долларга етди, экспорт ҳажми 25 млрд доллардан 33,4 млрд долларга, хорижий инвестициялар ҳажми 17 млрд доллардан 43 млрд долларга ошди, хорижий туристлар сони 6,6 млндан 8,6 млн нафарга, мактабгача таълим қамрови 72 фоиздан 78 фоизга, олий таълим қамрови 42 фоизга, Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган давлатлар сони 144 тадан 164 тага етди.
Шу билан бирга, сўнгги икки йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 650 дан зиёд фармон ва қарори қабул қилинди. Давлатимиз Раҳбари томонидан 500 дан зиёд турли даражадаги йиғилиш, учрашув ва тақдимотларда барча соҳалар бўйича янги вазифалар қўйилди.
Масалан, икки йил олдин 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотимиз ҳажмини 160 миллиард долларга етказиш мақсади қўйилган эди. Энди бу маррага 2026 йилнинг ўзида эришилиши кутилмоқда. Мурожаатномада келгуси беш йилда иқтисодиётимиз ҳажмини 240 миллиард доллардан ошириш имконияти борлиги таъкидланди. Яъни юртимизда барча соҳаларда юқори марралар олинаяпти.
Шунингдек, 2023 йилда аҳолимиз сони 36,7 млн нафарни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2030 йилга бориб 41 млнгача ошиши прогноз қилинмоқда. Ҳар бир янги мақсадни ушбу ўсишни инобатга олиб белгилаш ҳам муҳим.
Бундан ташқари, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатларда тенденциялар ва динамика ўзгараяпти. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект, аҳоли эҳтиёжлари ҳам янги қадамларни, аниқ режаларни кун тартибига қўйяпти.
Ушбу ўзгариш ва натижаларни ҳисобга олиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу борада мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамда илмий марказларнинг 350 нафардан ортиқ вакиллари иштирокида Стратегиядаги барча 444 та самарадорлик кўрсаткичи бугунги кун нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилди.
Жумладан, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси қуйидаги жиҳатлари билан аҳамиятли:
биринчидан, барча кўрсаткичлар Давлатимиз Раҳбари томонидан белгилаб берилган янги марраларга мослаштирилди ва тўлдирилди. Бунда, юртдошларимизга муносиб шароит яратадиган, ҳар бир инсон ва оила ҳаётида сезиладиган мақсадларга алоҳида эътибор қаратилди;
иккинчидан, барча кўрсаткичлар ўлчанадиган, яъни, сон шаклида (фоиз, улуш, даража, ҳажм, нисбат, балл, индекс) бўлиши қатъий белгиланди. Ҳисоблаб ёки баҳолаб бўлмайдиган, умумий вазифа, топшириқ ва “шиор” кўринишидаги кўрсаткичлар чиқариб ташланди (бундай бандлар 130 та);
учинчидан, барча самарадорлик кўрсаткичларининг бажаралиши
2030 йилгача йилма-йил белгиланди. Яъни, ҳар бир ижобий ўзгаришни йиллар кесимида кўриш имконияти яратилди;
тўртинчидан, Стратегияда ҳар бир вазирлик ва идора ўз ўрнини топди. Хусусан, лойиҳага кўра, 60 тага яқин давлат органларига тегишли самарадорлик кўрсаткичи белгиланди;
бешинчидан, ҳар бир самарадорлик кўрсаткичига эришилишини таъминлайдиган молиявий манбалар аниқ кўрсатилди;
олтинчидан, энди соҳа, тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш концепция ва стратегиялари “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига мувофиқ ҳолда ишлаб чиқилиши қатъий белгиланади. Жумладан, кейинги йил 50 тадан зиёд шундай концепция (4 та), соҳа ва тармоқларни ривожлантириш стратегиялари (38 та) ҳамда ҳар бир ҳудудни ривожлантириш стратегияларини (14 та) қабул қилиш режалаштирилган.
Умуман, Стратегиядаги самарадорлик кўрсаткичларига эришиш барча даражадаги ташкилотларнинг энг устувор вазифаси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига мувофиқ, юртимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилади.
Шунга кўра, Стратегия лойиҳаси бугун uzbekistan2030.uz ва regulation.gov.uz платформаларида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Марҳамат, муҳокамада фаол иштирок этиб, фикр билдиринг.
Қўшимча савол ва таклифларни Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигининг (71) 239-49-38, (71) 239-49-44 рақамли колл-марказига, шунингдек, info@asr.gov.uz электрон манзилига юбориш мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?
Меҳнат кодекси 119-моддасида ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш асослари келтирилган.
Аттестациядан неча марта ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?
Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.
Маъмурий суд ишларини юритишда ҳал қилув қарорини қабул қилишнинг ўзига хос жиҳатлари
Суд ҳал қилув қарорини қабул қилаётган маслаҳатхонада фақат ишни кўриб чиқаётган суд таркибига кирадиган судьялар бўлиши мумкин.
Промпт муҳандислиги. Сунъий интеллектга тўғри промпт ёзиш кетма-кетлиги
Промптлар – сунъий интеллектга йўналиш бериш учун биргаликда ишлайдиган бир нечта асосий қисмлардан ташкил топган.