Life Style
10.11.2023
1 745
© Фото: hudud24.uzЎзбекистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нодир Ғаниев Швеция Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. Кеча, 9 ноябрь куни Стокгольм шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нодир Ғаниевнинг Швеция Қиролига ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлиб ўтган. Расмий тадбир доирасида элчининг Швеция Қироли билан суҳбати бўлиб ўтган. Унда сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинган. Мулоқот якунида Швеция Қироли элчини лавозимга тайинлангани билан табриклаган ва унинг масъулиятли фаолияти Ўзбекистон-Швеция кўп томонлама муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирган. Маълумот учун, Нодир Ғаниев 2022 йилдан буён Ўзбекистоннинг янги элчихонасини Муваққат ишлар вакили сифатида бошқариб келаётган эди. 2023 йил октябрь ойида эса у Фавқулодда ва Мухтор Элчи этиб тайинланди. 52 ёшли дипломат Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факультетини тамомлаган. 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, марказий аппарат ва мамлакатнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаган. Швецияга жўнаб кетишидан олдин ТИВнинг Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. Ўзбекистонинг Стокгольмдаги дипломатик ваколатхонаси хорижий давлатлардаги 36-элчихонаси бўлди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.