Ўзбекистон
08.05.2021
1 550
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан “Ўзбекистон” нашриётида “Ўзбекистон Иккинчи жаҳон уруши даврида” номли китоб-альбоми нашр этилди. Кеча, 7 май куни “Ғалаба боғи” мемориал мажмуасида китоб-альбомнинг тақдимотига бағишлаб тадбир ташкил этилди. Унда нуфузли ташкилотларнинг мутасадди раҳбарлари, ҳарбийлар ва кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Таъкидлаш керакки, Президентимизнинг 2021 йил 20 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури”да халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага қўшган муносиб ҳиссасини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, унга доир янги ҳужжатлар билан халқимизни таништириш вазифаси белгиланган эди. “Ўзбекистон” нашриёти томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказ билан ҳамкорликда чоп этилган мазкур китоб-альбоми юқоридаги вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган. Китоб-альбом Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори, “Ғалаба боғи – Хотира ва қадр маскани”, “Матонат мадҳияси” монументи – она Ватан рамзи”, “Мангу жасорат” монументи”, “Шон-шараф” давлат музейи”, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидаги илмий-маърифий ва оммавий-маданий тадбирлар”, “Миннатдорлик туйғулари”, “Халқаро эътироф”, “Халқимизнинг жасорати ва матонати ҳақида ҳикоя қилувчи янги асарлар”, “Иккинчи жаҳон уруши ва Ўзбекистон: янги тадқиқотлар ва изланишлар объекти”, “Мангу жасорат намуналари”, “Янги архив ҳужжатлари”, “Фронт газеталари”, “Аскар хатлари”, “Меҳр-саховат ва чин инсонийлик намунаси”, “Унутмас сизларни Ватан”, “Халқ жасоратига эҳтиром”, “Аждодлар жасорати – тинчлик ва тараққиётимизнинг мустаҳкам замини” каби бўлимлардан таркиб топган.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?
ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?
Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?
Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.