currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил қилинади

Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил қилинади

Ўзбекистон

calendar

04.11.2023

eye

740

Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил қилинади

“Каратэ (WKF) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–356-сон, 03.11.2023 й.) қабул қилинди Қарорга кўра, 2023–2026 йилларда каратэ (WKF) спорт турини  ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди. Жумладан: аҳолининг барча қатламлари каратэ билан шуғулланиши учун ҳудудларда “Каратэ ҳамма учун” дастури амалга оширилади; боғчаларда “Кидс каратэ” (kids karate) лойиҳаси ишга туширилади. Қарор билан Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси этиб қайта ташкил қилиниб, жойларда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилади. Шунингдек, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида паракаратэни ривожлантириш учун Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тузилмасида паракаратэ бўлими ташкил этилади. 2023–2026 йилларда Ўзбекистонда каратэ (WKF) билан доимий шуғулланувчилар сонини 55 минг нафарга етказиш (жумладан, жорий йилда 40 минг нафар) назарда тутилган. 2024 йилдан бошлаб ҳар йили: республиканинг барча ҳудудларида 7 октябрь куни – Бутунжаҳон каратэ кунига бағишланган Каратэ фестивали; каратэ ва паракаратэ бўйича нуфузли “Uzbekistan Open” халқаро турнири; белгиланган ёш тоифалари бўйича уч босқичли (туман/шаҳар, ҳудудий ва республика) чемпионатлар ва кубоклар; каратэ бўйича давлат спорт-таълим муассасалари ўртасида “Ўзбекистон чемпионати” мусобақаси ўтказилади. Қарорга кўра, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимида Ўзбекистон каратэни ривожлантириш маркази ташкил этилади. Мазкур марказ барча ёш тоифалари бўйича терма жамоаларнинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун асосий спорт базаси ҳисобланади. 2024 йил 1 мартгача жойларда каратэ билан шуғулланаётган, шунингдек, мусобақаларда қатнашувчи барча спортчилар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилади. 2024/2025 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида каратэ бўйича бакалавриат таълим йўналишига ва магистратура мутахассислигига амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари жорий ўқув йилига нисбатан 2 бараварга оширилади.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
864

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
841

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
534

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.