currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон Қатар билан “яшил” энергетика, қурилиш, туризм, молия соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга тайёр

Ўзбекистон Қатар билан “яшил” энергетика, қурилиш, туризм, молия соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга тайёр

Ўзбекистон

calendar

02.10.2023

eye

874

Ўзбекистон Қатар билан “яшил” энергетика, қурилиш, туризм, молия соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга тайёр

2 октябрь куни Доҳадаги “Амири Девон” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Қатар Амирини ташриф билан келиш таклифи ҳамда Ўзбекистон делегациясига кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. Сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Қатар Амири жорий йил июнь ойида Самарқандга амалга оширган тарихий ташриф мамлакатларимиз муносабатларида янги босқични бошлагани таъкидланди. Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги ҳамкорликни янада юқори, стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга қатъий интилиш билдирилди. Турли даражаларда мулоқотлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми ошмоқда, икки мамлакат пойтахтлари ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилди. Қатарнинг йирик компаниялари билан қўшма лойиҳалар бошланди. Ташриф арафасида Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди, унинг фаолияти самарали шерикликни фаол ривожлантиришга кучли суръат бағишлайди. Қатарда муваффақиятли амалга оширилаётган ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мақсад ва вазифаларига ҳамоҳанг бўлган “Нигоҳ 2030” давлат дастурига юқори баҳо берилди. Томонлар савдо кўрсаткичларини каррасига ошириш, анъанавий ва “яшил” энергетика, нефть-кимё, металларни чуқур қайта ишлаш, қурилиш, туризм, молия ва бошқа соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлигини билдирди. Ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш учун 2024 йил январь ойида Доҳада қўшма Ҳукуматлараро комиссия, Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишлари ва бизнес форумини ўтказиш таклиф қилинди. Маданият, таълим ва туризм соҳаларидаги алмашинувни кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозимлиги қайд этилди. Ўзбекистон Қатарнинг илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, биотехнологиялар ва сунъий интеллект, “яшил” энергетика борасида қўшма тадқиқотлар ўтказишдан манфаатдор экани таъкидланди. Доҳада Ўзбекистон маданияти ва туризм ҳафталигини ўтказишга келишиб олинди. Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди. Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалий илгари суриш масалаларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилди. Томонлар Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш муҳимлиги ҳақида якдил фикр билдирдилар. Учрашув якунида давлат раҳбарлари бир қатор қўшма “йўл харита”ларини тайёрлаш ва эришилган келишувларни самарали рўёбга чиқариш механизмларини яратиш топшириғини бердилар. Музокаралардан сўнг икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
862

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
2-октябр 2023, 16:01
947

Шавкат Мирзиёев Доҳада минтақада ўтказилаётган илк глобал “яшил” кўргазма очилишида иштирок этди

Тантанали тадбирда Қатар Амири, БАА Президенти, Ироқ, Яман ва қатор бошқа мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашди.

cover image
11-ноябр 2023, 15:31
2 222

Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини узайтириш бўйтча тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажми 2 баробарга оширилади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги йўллади.

cover image
9-ноябр 2023, 05:11
1 441

Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти билан учрашди

Президентлар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдилар.

cover image
8-ноябр 2023, 12:38
1 107

Шавкат Мирзиёев ИҲТнинг 15-саммитида билдирган таклифларнинг қанчаси бажарилди?

ИҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан иқтисодиёт, савдо, транспорт, туризм ва бошқа қатор соҳаларда муҳим ташаббуслар илгари сурилган эди.