Ўзбекистон
23.10.2023
1 116

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари томонидан 2021 йилда эришилган келишувга мувофиқ, Ўзбекистон Қирғизистонга беғараз инсонпарварлик ёрдами сифатида МИ-8МТВ ҳарбий вертолётини тақдим қилди.
Бу ҳақда Қирғиз Республикаси етакчиси ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Садир Жапаровнинг билдиришича, вертолёт мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига топширилган.
[caption id="attachment_23189" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: Садыр Жапаров / Facebook[/caption]
[caption id="attachment_23190" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: Садыр Жапаров / Facebook[/caption]
[caption id="attachment_23191" align="alignnone" width="1280"]
ФОТО: Садыр Жапаров / Facebook[/caption]
Шунингдек, Қирғизистон ҳарбий вертолёт паркидаги худди шундай вертолётлардан бири тўлиқ таъмирлаш учун Чирчиқдаги авиатаъмирлаш заводига ҳам топширилган ва ушбу ҳарбий техника Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳисобидан тўлиқ таъмирланиб, қўшни давлат мутахассисларига топширилган.
“Яқинда Ўзбекистоннинг тегишли тузилмалари вертолётимиз тўлиқ таъмирлангани ҳақида хабар берди.
Тармоқ вазирлигимиз мутахассислари уни “Чирчиқ-Ўш”, “Ўш-Бишкек” йўналиши бўйича олиб келиб, фойдаланишга топширдилар”, – дейди Садир Жапаров мазкур тадбирлар Шавкат Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлови билан амалга оширилганини таъкидлаб.
Қирғизистон президенти ўз ўрнида, Ўзбекистон етакчисига миннатдорчилик билдирган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қирғизистонга гуманитар ёрдам кўрсатилади
Ўзбекистон томони Бишкек иссиқлик электр станциясида юз берган авария муносабати билан Қирғизистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.
Садир Жапаров рафиқаси билан Ўзбекистонга келди
Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Қирғизистонда қизамиқ сабаб иккита мактаб масофавий таълимга ўтказилди
Мамлакатда қизамиқ билан касалланганлар сони ортиб бормоқда. Йил бошидан буён 3 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган бўлиб, уларнинг аксарияти 10 ёшгача бўлган болалардир.
Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Тошкентга жўнаб кетди.