Ўзбекистон
01.06.2024
1 478

Хитой фуқаро авиацияси маъмуриятида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар сонини кўпайтириш ҳамда парвозлар географиясини кенгайтиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди деб хабар бермоқда "Дунё".
Тадбирда Хитой фуқаро авиацияси маъмурияти Халқаро ҳамкорлик департаменти директори ўринбосари Мяо Синь ва элчихона вакиллари иштирок этди.
Мяо Синь сўнги йилларда томонлар ўртасида бўлиб ўтган олий ва юқори даражалардаги мулоқотлар чоғида эришилган келишувлар ижроси доирасида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида айни вақтда икки мамлакат ўртасидаги парвозлар сонини 18 тага етказилганини маълум қилди.
Ҳаво қатновлари Пекин ва Тошкент ўртасида 7 та, Урумчи ва Тошкент ўртасида 5 та, Сиань ва Тошкент ўртасида 3 та ва Чэнду ва Тошкент ўртасида 3 тани ташкил қилмоқда.
Суҳбат чоғида, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақаси маркази сифатидаги ўрни ва қўшни мамлакатлар фуқароларининг республика орқали хорижга учишдаги имкониятларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Учрашув якунида, томонлар мазкур йўналишдаги тизимли ишларни изчил давом эттиришга, хусусан соҳага оид шартномавий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, яқин келажакда икки мамлакат ўртасидаги парвозлар сонини ҳафтасига 100 тага етказиш тўғрисида келишиб олди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.