Содда талқин
15.06.2024
1 413

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларини боғловчи чегара божхона постининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда божхона қўмитаси.
Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи У.Қодиров “Учқўрғон” чегара божхона постида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
“Учқўрғон” чегара божхона пости шу йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Бошқарма бошлиғи пост қурилиши билан танишув жараёнида пудрат ташкилоти томонидан ишларни жадаллаштириш, қурилиш сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги бўйича бир қатор тавсиялар берди.
Шунингдек, қурилиш жараёнда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни қисқа муддатларда бартараф қилиш ҳамда топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Мазкур чегара божхона постининг очилиши Наманган вилояти ва Учқўрғон тумани аҳолиси учун катта қулайликлар яратибгина қолмай, логистика, хизмат кўрсатиш соҳаларининг такомиллаштирилишига ҳам хизмат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.