currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда болалар буллингга учраганда уларга ҳимоя ордери берилиши кутиляпти

Ўзбекистонда болалар буллингга учраганда уларга ҳимоя ордери берилиши кутиляпти

Ўзбекистон

calendar

15.10.2023

eye

726

Ўзбекистонда болалар буллингга учраганда уларга ҳимоя ордери берилиши кутиляпти

Адлия вазирлиги томонидан “Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Қонун лойиҳасига кўра, болаларга нисбатан зўравонлик шаклларига қуйидагилар киради: жисмоний зўравонлик; жинсий зўравонлик; руҳий зўравонлик; эксплуатация; буллинг; ғамхўрлик кўрсатмаслик. Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишнинг умумий чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат: ҳимоя ордерини бериш; ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш; зўравонликдан жабрланувчи болалар оилаларини мустаҳкамлаш ва қўллаб қувватлаш; болани ота-онадан (уларнинг ўрнини босувчи шахслардан) ёки уларнинг биридан, ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан олиш; зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиш; жинсий зўравонлик содир этган шахсларнинг ҳуқуқларини чеклаш. Ҳимоя ордери Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг ҳудудий органлари (ваколатли орган) томонидан берилади. Ваколатли орган содир этилган зўравонлик ҳолати юзасидан  мурожаат ёки маълумотлар келиб тушган пайтдан бошлаб 24 соат ичида ҳимоя ордерини беради ёки ҳимоя ордерини беришни рад этади. Берилган ҳимоя ордерини топшириш ички ишлар органларига юклатилади. Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати – 30 кун. Ҳимоя ордерини топширган ички ишлар органининг мансабдор шахси зўравонлик содир этган шахсни ҳимоя ордерининг шартлари ҳамда уни бажармаслик оқибатлари тўғрисида хабардор қилади. Ҳимоя ордерида қуйидаги чекловлар назарда тутилиши мумкин: зўравонлик содир этишни тақиқлаш; зўравонлик содир этган шахснинг зўравонликдан жабрланувчилар билан алоқасини (шунингдек, бир хонада ёки транспорт воситасида бирга бўлишини) тақиқлаш; зўравонлик содир этган шахсга қуролни харид қилиш ва олиб юришни тақиқлаш. Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
841

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
30-май 2024, 08:24
1 085

Соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамрови кенгайтирилади

Оромгоҳларда янги бинолар қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш бўйича тадбиркорлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.

cover image
16-апрел 2024, 08:47
1 265

Россияда қаровсиз қолган 17 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Болаларга Ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилган.

cover image
24-март 2024, 11:47
1 722

Болага телефонни қачон ва қанча вақтга бериш мумкин: 5 та муҳим саволга жавоб

Ота оналардан: “Болаларга телефон бериш керакми ё йўқми?” деб сўраш бефойда, чунки жавоб қандай бўлишидан қатъи назар, барибир бир куни бола гаджетни қўлига олади ва ундан фойдаланади. Ушбу мақолада “болага қачондан телефон бериш мумкин”, “қанча вақт фойдаланса бўлади?”, “нима кўриш мумкин?” каби муҳим саволларга жавоб берилади.

cover image
29-январ 2024, 12:35
1 091

Боланинг “шахсий ҳудуди”. Ота-оналар фарзандларининг ёзишмаларини ўқиши мумкинми?

Боланинг “шахсий ҳудуд”ига нималар киради? Ота-оналар фарзандларининг ёзишмаларини ўқиши мумкинми? Умуман, болалар ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши мумкинми?