currencies image

12 692,42 UZS

100,85

usd

currencies image

14 511,24 UZS

34,54

eur

currencies image

158,44 UZS

4,62

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда давлат активларини хусусийлаштириш жараёни тезлашади: 247 та корхона акциялари аукционга қўйилмоқда

Ўзбекистонда давлат активларини хусусийлаштириш жараёни тезлашади: 247 та корхона акциялари аукционга қўйилмоқда

Ўзбекистон

calendar

26.04.2024

eye

234

Ўзбекистонда давлат активларини хусусийлаштириш жараёни тезлашади: 247 та корхона акциялари аукционга қўйилмоқда

Президент “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 247 та корхонанинг давлат улушларини очиқ кимошди савдосига қўйиш ва 12 та корхона, жумладан, “Ўзбектелеком”, "Тошкент" РФБ ва “Ўзбек почтаси” акциядорлик жамияти акцияларини оммавий жойлаштириш режалаштирилган. Агар давлат активлари сотилмаса, уларнинг қиймати аста-секин пасаяди.

Қарорга кўра, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари (давлат иштирокидаги корхоналар) биринчи раҳбарларининг асосий вазифаларидан бири этиб ўз соҳасида хусусий сектор улушини муттасил ошириб бориш, рақобат муҳити шаклланган соҳалардаги, шунингдек, уларнинг фаолиятига хос бўлмаган, самарасиз фойдаланилаётган ва бўш турган активларини хусусийлаштириш (сотиш) белгиланди.

Унга кўра, 247 та корхона ва 1028 та кўчмас мулк обектларидаги давлат улушлари очиқ кимошди савдосига қўйилади.

Маҳаллий фонд бозорида 12 та йирик корхонанинг давлат акцияларини бирламчи ва (ёки) иккиламчи жойлаштириш амалга оширилади:

• “Ўзбектелеком”, “Ўзбекгидроэнерго”, Олмалиқ КМК, “Ўзбекгеологияқидирув”, “Ўзбекгеофизика” – ҳар бири 2 фоиздан;

• Товар ва хомашё биржаси – 2,4%;

• “Темирйўлкарго”, “Ўзтемирйўлконтейнер” – ҳар бири 4%;

• "Тошкент" РФБ, Ўзбекистон почтаси, UzAuto Motors Powertrain, Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш - ҳар бири 5%.

Давлат активларини сотишни жадаллаштириш ва иқтисодиётда хусусий секторнинг улушини ошириш мақсадида қуйидагилар белгиланди:

• давлат активлари 3 ой ичида сотилмаса (Тошкент ва вилоят марказлари бундан мустасно), уларнинг бошланғич қиймати босқичма-босқич 10 фоизгача пасайтирилади;

• тадбиркорларга 2024-йил 1-январьгача тузилган ва ижара муддати камида 5 йил бўлган лизинг шартномалари асосида ижарага олинган ҳолда хусусийлаштириш дастурига киритилган давлат мулкини баҳоланган қийматида бевосита сотиб олиш ҳуқуқи берилади.

• давлат кўчмас мулкини бўлиб тўлаш асосида сотиб олувчи харидорлар ер ва мол-мулк сольиғини ушбу обектларни тасарруф этиш ҳуқуқи тўлиқ ўтказилгандан кейин тўлайди.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотишни тезлаштириш мақсадида қуйидаги тартиб ўрнатилади:

• ноқишлоқ хўжалиги мақсадларидаги ер участкаларининг (Тошкент ва вилоят марказларидан ташқари) бошланғич қиймати 3 ой ичида сотилмаса, 30 фоизгача, 6 ой ичида эса 10 фоизгача пасайтирилади. Шунингдек, тўловларнинг 15 фоизини 3 ойда, қолганини эса 10 йилгача бўлиб тўлаш имконияти мавжуд;

• 4 ва 5-тоифали ҳудудларда жойлашган давлат мулки ҳамда мулк ҳуқуқи асосида олинган ер участкалари учун тўловлар 5 йил давомида тенг улушларда тўланади. Олинган ер участкаларини таъминлаш учун зарур бўлган 35 фоизлик дастлабки тўлов 15 фоизгача пасайтирилди.

Улашиш: