Ўзбекистон
21.09.2023
1 091

Жорий йилнинг 19 сентябр куни Тошкент шаҳрида Фуқароликка эга эмаслик масалалари бўйича таҳлилий маъруза ва Парламентлараро иттифоқ ҳамда БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармасининг парламент аъзоларига мўлжалланган фуқаролик ва фуқаросизлик масалаларига оид йўриқномаси ўзбек тилидаги нашрининг тақдимоти бўлди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази матбуот хизмати маълум қилди. Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ҳудудида фуқароликка эга эмаслик ҳолатларини камайтириш ва тугатиш йўлида қатъий қадамлар қўймоқда. Мамлакатда 2014 йилдан эътиборан юз минг нафардан зиёд шахснинг фуқароликка эга эмаслиги аниқланган бўлиб, ўтган даврда шундан 83 минг 793 нафарининг бу муаммолари ижобий ҳал этилган. 2023 йил биринчи ярмидаги ҳолатга кўра, Ўзбекистонда 25 минг 413 нафар фуқароликка эга эмас шахс яшайди. Бу – Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар орасида энг катта кўрсаткич бўлиб, айни шахсларнинг аксарияти собиқ Совет иттифоқининг собиқ фуқаролари ва уларнинг авлодлари ҳисобланади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.