Ўзбекистон
06.09.2023
1 980

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Республикадаги ОТМлар ва уларда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича маълумот берди. Қайд этилишича, Республикада жами 211 та олийгоҳ фаолият юритмоқда ва уларда тахминан 1 млн 200 минг нафар талаба таҳсил олиши кўзда тутилган. Иккинчи ва ундан юқори курсда 950 минг нафар, биринчи курсда 250 минг нафар талаба таҳсил олади. Талабаларга 39 533 нафар профессор-ўқитувчилар дарс беради. Олийгоҳларнинг ўртача илмий салоҳияти 39,8 фоизни ташкил этади. Ҳозирги кунгача 116 та давлат олий таълим муассасасига 193 761 нафар ёшлар биринчи босқичга қабул қилиниб, олий таълим билан қамров 42 фоизга етказилди. Магистратурага 105 та давлат олийгоҳига 7 232 нафар ёшлар ўқишга қабул қилинди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Қандай талабалар ётоқхонага устуворлик асосида қабул қилинади?
Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, бир нечта тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига жойлаштирилади.
Абитуриентларнинг салкам 57 фоизи бештагача таълим йўналишини танлаш орқали талаба бўлди
180 минг нафарга яқин абитуриент умумий қабул параметрлари доирасида ўқишга қабул қилинган.
Сиз талабаликка тавсия этилдингиз. Энди нима қилиш керак? Биринчи курсларга 10 та ҳуқуқий маслаҳат
Контракт тўлашда қандай енгилликлар бор? Ётоқхона кимларга берилади? Уй-жой қандай ижарага олинади? “Прописка”га кириш шартми? Ижара пулига кимларга компенсанция берилади? Талабалар қонунан ишлаши мумкинми? Талабалар учун яна қандай имтиёзлар бор? Hudud24.uz биринчи курс талабалари учун ушбу масалалар бўйича энг муҳим 10 та ҳуқуқий маслаҳатни тақдим этади.
4 сентябрдан метро бекатларига яқин 31 та ОТМда дарс бошланиш вақти маълум қилинди
Бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.