Ўзбекистон
16.10.2023
1 548

Ҳар йили 10-15 миллион фуқароларимиз Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш имкониятлари яратилган. 2030 йилга бориб, бу рақамларни камида 25 миллионга етказиш учун барча асослар мавжуд. Бу ҳақда Президент Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясида таъкидлади. Қайд этилишича, ҳар бир катта шаҳар ва сайёҳлар кўп борадиган жойларда “меҳмонхона – транспорт – тур-оператор – савдо ва сервис” корхоналари биргаликда фаолият юритадиган 30 та йирик туризм кластерлари ташкил этилади. “Тошкент – Самарқанд”, “Навоий – Бухоро” йўналишларида яна 6 та тезюрар поездлар олиб келинади, 600 километр қўшимча темир йўллар қурилади. 2025 йилдан Тошкент-Хива йўналишида “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади, 2026 йилдан эса, Нукус шаҳригача узайтирилади. Республика аҳамиятидаги йўлларни қуриш ва таъмирлашга жами 5,3 миллиард доллар йўналтирилади. “Умуман олганда, туризм соҳасини ривожлантириш, унинг инфратузилмасини барпо этишга жами 10 миллиард доллар ажратилади. Бу орқали, туризм ва унга ёндош соҳаларда камида 1 миллион янги иш жойлари яратишни мақсад қилганмиз”, деди давлат раҳбари. Бундан ташқари, зиёрат туризми бўйича келадиган туристлар сонини ҳозиргидан уч баробар кўпроққа (3 миллион нафаргача) оширилади. Шунингдек, минтақа давлатлари билан трансчегаравий қўшма сайёҳлик йўналишлари яратишга, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтиришга, жумладан “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.