Содда талқин
03.09.2024
3 487

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар беришича, 2023 йил 1 сентябрида Ягона миллий ижтимоий ҳимоя ахборот тизимининг "Ёлғиз кекса" модули ишга туширилган. 2023 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, модулда жами 18 928 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд бўлган.
2023 йил 1 октябрь - 2024 йил 31 июль ҳолатига реестрга 4647 нафар ўзгалар парваришига муҳтож шахс киритилган ва 6287 нафари реестрдан чиқарилган. 2024 йил август ойи ҳолатига кўра, 17 288 нафар ўзгалар парваришига муҳтож шахс ижтимоий-маиший хизматлардан фойдаланиб келмоқда.
Бунда уларнинг 7939 нафари ёлғиз яшовчи кексалар, 2306 нафари ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар, 4703 нафари ёлғиз кекслар ва 2340 нафари ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар.
"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходимлари, ижтимоий ходим, туман тиббиёт бирлашмасининг махсус мониторинг гуруҳи вакили ҳамда фуқаролар йиғини раиси томонидан ижтимоий хизматлар сифати ҳамда индивидуал ижтимоий хизматлар режаси натижалари мониторинги олиб борилмоқда.
Хусусан, мониторинг давомида кўрсатилган хизматлар натижасида шахсларнинг ўзганинг ёрдамига муҳтожлик даражаси камайганлиги ва ҳолати яхшиланиши кузатилган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.