Ўзбекистон
16.08.2023
1 223

Жорий йилнинг 11 августида ҳукуматнинг “Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфига нисбатан миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда самарали амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, республикада 12 баллик халқаро МСК-64 шкаласи бўйича интенсивлиги 7 балл ва ундан юқори бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи мавжуд. Марказий Осиё давлатларининг бир қатор сейсмологик хизматлари ҳар йили турли жадалликдаги 3 000 га яқин ер ости силкинишларини қайд этади. Кучли зилзилаларда энг кўп зарар кўрадиган уй-жой сектори, хизмат кўрсатиш, иқтисодиёт, саноат ва савдо соҳалари бўлиб, уларнинг аксарияти шаҳарлар ва йирик аҳоли пунктларида жойлашган. Кўплаб бинолар, айниқса, якка тартибдаги уйлар қурилиш норма ва қоидаларини ҳисобга олмаган ҳолда қурилганлиги сабабли уй-жой қурилиши объектларининг 70 фоизи сейсмик барқарор эмас. Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши оқибатида республика ҳудудида табиий офатлар сони сезиларли даражада ошди. Табиий офатларнинг ўртача сони 2001-2010 йилларда 115, 2011-2022 йилларда 126 та ҳолатни ташкил этган.
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда
Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.
Тошкентда одамларнинг 401 млн сўм пулини талон-торож қилган мансабдорлар қамоққа олинди
Кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотлари раҳбарлари аҳолидан ундирилган пулларни банк ҳисобига кирим қилмай, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Яшнободдаги “новостройка” юзасидан келиб чиққан низоли вазиятни ҳал этиш бўйича таклифлар билдирилди
Бугун, 5 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Бош вазир Абдулла Арипов “Азия Инвест Фаворит” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни фуқароларга сотилиши юзасидан келиб чиққан низоли вазият қатнашчиларини қабул қилди.
Ўтган 6 ойда Тошкент шаҳридаги қурилишлар учун 16,3 трлн сўм сарфланган
Статистика агентлиги 2023 йилнинг январь-июнь ойларида бажарилган қурилиш ишлари бўйича айрим рақамларни маълум қилди.
Ўзбекистонда ўтган даврдаги қурилиш ишлари учун 68 трлн сўм сарфланган
Бу миқдор ўтган йилги билан солиштирганда салкам 5 фоизга ошган, энг кўп қурилиш корхоналари эса Тошкентда.