currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонлик футбол ҳаками ҳакамликдан умрбодга четлатилди

Ўзбекистонлик футбол ҳаками ҳакамликдан умрбодга четлатилди

Тармоқда нима гап?

calendar

11.11.2023

eye

1 150

Ўзбекистонлик футбол ҳаками ҳакамликдан умрбодга четлатилди© Фото: hudud24.uz

Coca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Олимпик” учрашувида баҳс бош ҳаками 100-дақиқада пенальти белгилади ва бу учрашув натижасига таъсир қилган. Ушбу ҳолат юзасидан ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида бош ҳакам Комилжон Расулов ВАР такрорларини кўриш учун монитор олдига келган вақтида бутун бошли “Бухоро” жамоасининг мураббийлар штаби ҳамда захира ўйинчилари унга халақит бериб, турли куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлагани маълум бўлган. Шу туфайли, бош ҳакам ВАР мониторини кўриб, хато қилаётганини билса ҳам, ҳиссиётларга берилиб, “Бухоро” дарвозасига пенальти белгилаган. Комилжон Расулов ўз тушунтириш хатида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қасддан, ҳиссиётларини жиловлай олмай, нотўғри қарор чиқарганлиги учун ўз пушаймонлигини билдириб ўтган. Аниқланган ҳолат юзасидан келтирилган барча далилларга кўра, бош ҳакам Комилжон Расулов қоидаларга зид қўпол хатоси туфайли Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 4.3-бандига мувофиқ футбол ҳакамлигидан умрбодга четлатилган.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: