Ўзбекистон
10.07.2023
1 187

Куни кеча, 9 июль куни Парижда пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бошланди.
Мазкур мусобақада аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Асила Мирзаёрова 5 метр 13 см кўрсаткич билан энг яхши натижани қайд этди ва олтин медални қўлга киритди.
Эътиборлиси, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медаль соҳибаси жаҳон чемпионатидаги ушбу натижаси орқали келгуси йил Парижда бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни ҳам қўлга киритди.
Аёллар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган Кубаро Ҳакимова эса 9 метр 83 см натижа билан кумуш медални ўзиники қилган ҳолда у ҳам Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни нақд қилди.
Қайд этиш мумкин, бу пара енгил атлетикачиларимиз орасида Париж-2024 Паралимпия ўйинлари учун илк лицензиялар ҳисобланади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Пара енгил атлетика: Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатини 17 та медаль билан якунлади
Бобуржон Омонов 2 карра Паралимпияда чемпиони бўлди
Омонов олдинги Паралимпия ўйинларида ўзи ўрнатган рекордни янгилади.
Дониёр Салиев Паралимпия ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг медаллари 12 тага етди.
Шарифа Давронова жаҳон чемпиони бўлди
Перуда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.