currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонликларни кузда қандай об-ҳаво кутмоқда?

Ўзбекистонликларни кузда қандай об-ҳаво кутмоқда?

Ўзбекистон

calendar

31.08.2024

eye

880

Ўзбекистонликларни кузда қандай об-ҳаво кутмоқда?

Сентабрь – кузининг биринчи ойи, аммо Ўзбекистонда об-ҳаво шароитига кўра, фақат қулайроқ ҳарорат фонида, у кўпинча ёзга ўхшайди.

Кўп йиллик кузатув маълумотларига кўра, республика ҳудудининг катта қисмида ойнинг биринчи ярмида ўртача кундузги ҳарорат 30-33 даражани, ойнинг иккинчи ярмида 26-29 даражани ташкил этади.

Сентабр ойининг энг иссиқ кунларида термометр кўрсаткичи 35-37 даражагача, жанубда 39-41 даражагача кўтарилади.

Сентабр ойида ҳаво ҳарорати марказий ҳудудлар бўйича баъзи жойларда 40-41 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларнинг айрим жойларида ҳатто 42-43 даражагача кўтарилган даврлар ҳам кузатилган.

Тошкентда метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун сентябрь ойидаги энг юқори ҳарорат 2013 йил 25 сентабрда қайд этилиб, 40,0 даражани ташкил этган.

Кундуз кунги ҳарорат 22-25 даражагача, баъзан эса ундан ҳам пастроқ бўлган даврлар ҳар йили сентябрь ойида қайд этилади ва одатда даврийлиги жуда қисқа бўлади.

Айрим йилларда республика бўйича барча жойларда (энг чекка жанубий ҳудудлар ва Фарғона водийсидан ташқари) сентябрь ойининг сўнгги ўн кунлигида эртанги кузги совуқлар кузатилди.

Кузутувларнинг барча тарихий қаторлари учун энг иссиқ сентябрь ойлари (меъёрдан 1.5-3 даражага юқори) 2005, 2013, 2016, 2021, 2022 йиларда кузатилди, бу глобал исиш тенденциясига мос келади.

Энг совуқ (меъёрдан 2-3,5 даражага паст) сентябрь ойлари 1930 ва 1931 йилларда, сўнгги йилларда эса 1992 ва 1994 йилларда кузатилди. 

Иқлим хусусиятларига кўра, Ўзбекистонда сентябрь ойи йилнинг энг қурғоқчил ойларидан бири деб ҳисобланади.

Ойлик ёғингарчилик миқдори июль ва август ойларига нисбатан бироз кўпроқ бўлиб, текистлик ҳудудларда 1-5 мм ни, тоғларга яқин ҳудудларда 

6-10 мм ни ташкил этади ва фақат баланд тоғли ҳудудларда 15-30 мм қийматларга етади.

Ёмғир одатда камдан-кам ёғади, ой учун ўртача 1-4 марта ва кўп ҳолларда жадаллиги паст бўлади.

Шундай йиллар кузатилганки, сентябрь ойида Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича умуман ёмғир ёғмаган. Сўнгги марта бундай аномал қуруқ сентябрь ойлари 2007 ва 2021 йилларда кузатилган эди.

Бу йил сентябрь ойи қандай бўлади?

Ойнинг биринчи ўн кунлигида қулай ҳарорат фонида қуруқ об-ҳаво ҳукм суриши кутилмоқда.

Кечаси ва эрта тонгда 12-17 даража ҳароратда тетиклантирувчи салқинлик сезилади, кундузи эса қуёш нурлари ҳавони 28-33 даражагача, баъзи жойларда 35 даражагача иситади. Ўн кунликнинг иккинчи ярмида 24-27 даражагача қисқа муддатга пасайиши мумкин.

Кейинчалик, сентябрь ойининг охиригача пастроқ фонда ҳарорат кечалари 

13-18 даражадан 7-12 даражагача, кундуз кунлари 28-33 даражадан 20-25 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Ойнинг учинчи ўн кунлигининг айрим кунларида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
862

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: