currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонликларнинг Японияга ишга бориш имкониятлари кенгаяди

Ўзбекистонликларнинг Японияга ишга бориш имкониятлари кенгаяди

Ўзбекистон

calendar

31.07.2023

eye

1 249

Ўзбекистонликларнинг Японияга ишга бориш имкониятлари кенгаяди

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари раҳбарлигидаги Ҳукумат делегацияси Японияда бўлиб турибди. Ташриф мобайнида JICA ташкилотининг Токиодаги бош офисида икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Учрашув давомида Ўзбекистонда JICA ташаббуси билан 3 йилга мўлжалланган “Японияда бандлик имкониятларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг саноат соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланди. [caption id="attachment_17130" align="aligncenter" width="703"] ФОТО: mehnatvazirligi[/caption] Лойиҳага кўра, Японияда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини барча соҳа ва йўналишларда ишга жойлашишга кўмаклашилади. Қишлоқ хўжалиги, кексаларни парваришлаш, меҳмонхона хўжалиги, умумий овқатланиш соҳаларида ишлаш тартиб қоидалари тўғрисида маълумотларни акс эттирувчи веб-портал жорий қилинади. Мазкур веб-порталда Япониядаги потенциал иш берувчилар учун Ўзбекистоннинг меҳнат салоҳияти, фуқароларни меҳнат миграциясига ташкилий, қонуний ва хавфсиз жалб қилиш учун яратилган тизим ва инфратузилма ҳақида маълумотлар жойлаштирилади. Шунингдек, лойиҳа доирасида Япон тили ва касбга ўқитиш курсларини замонавий услубий қўлланмалар билан жиҳозлашда кўмаклашилади.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: